Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2026 йилнинг август ойида хонадонига қуёш панеллари ўрнатган 61 минг 548 нафар жисмоний шахсга электр тармоқларига узатилган энергия учун давлат бюджетидан 105 миллиард 400 миллион сўм субсидия ажратилди.
Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, аҳоли томонидан ягона электр энергетика тизимига жами 105 миллион 400 минг киловатт-соатдан ортиқ қуёш энергияси узатилган. Субсидия маблағларининг энг катта улуши Бухоро вилояти 18,9 миллиард сўм, Xоразм вилояти 18,3 миллиард сўм ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси 12,4 миллиард сўм ҳиссасига тўғри келмоқда.
Фуқаролар ажратилган маблағларни Soliq мобил иловасининг "Қуёшли хонадон" бўлими орқали ўз банк карталарига ўтказиб олишлари мумкин.
Маълумот учун, 2023 йил 1 апрелдан йўлга қўйилган "Қуёшли хонадон" дастурига мувофиқ, аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилиб, тармоққа узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соати учун давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг апрель–май ойлари якунлари бўйича мамлакат миқёсида жами 60 193 нафар жисмоний шахс "Қуёшли хонадон" дастури доирасида субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлганди.

Изоҳлар мавжуд емас