Загрузка
Загрузка
"Ўзавтосаноат"  янги автомобиль ишлаб чиқариш ҳисобига Россия ва МДҲ давлатлари бозорларидаги вазиятни ўзгартириш ниятида.  Янги автомашинанинг нархи 10-15 минг долларни ташкил этади
Иқтисод

"Ўзавтосаноат" янги автомобиль ишлаб чиқариш ҳисобига Россия ва МДҲ давлатлари бозорларидаги вазиятни ўзгартириш ниятида. Янги автомашинанинг нархи 10-15 минг долларни ташкил этади

465
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзавтосаноат” компанияси сотувларни ривожлантириш, сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ва компонентлар эскпорти бошқармаси бошлиғи Шухрат Мирсамуковга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар қилишича, «Ўзавтосаноат" янги автомобиль ишлаб чиқариш ҳисобига Россия ва МДҲ давлатлари бозорларидаги вазиятни ўзгартирмоқчи.

“Россия, Козоғистон, Украина, Беларусь ва Озарбайжон - бизнинг анъанавий сотиш бозорларимиз ҳисобланади. Яқинда Афғонистон билан фаол ҳамкорлик қилишни бошладик. Биз учун энг йирик экспорт бозори, яъни Россияда ўтган йилда жами 1.7 миллион автомобиль сотилган. Бу борада бизнинг сегментда LADA (альянс Renault-Nissan) ва Кореялик ишлаб чиқарувчилар етакчилик қилишмоқда. Бунинг сабаби нимада? Улар ўз маҳсулотини қўшимча жиҳозлашга эришдилар. Автомобилларни кўшимча опциялар - мультимедиа тизими, круиз-назорат, иқлим- назорат ва бошқа қулайликлар билан таъминлай олдилар”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда хорижий ҳамкор билан амалга оширилаётган янги лойиҳа Россия бозорида рақобатбардош устунликни қўлга киритишга кўмаклашади.

"Янги автомобилимиз нархи тахминан 10-15 минг долларни ташкил этиб, бозордаги вазиятни ўзгариши мумкин. Биз бунга аминмиз, чунки маҳсулотлар мутлақо янги ҳисобланиб, дизайн ва техник тавсифлари бўйича таққослаганда ҳам рақобатчиларимиздан анча устун. Ушбу лойиҳага ишонган ҳолда умид қиламизки, у хорижий мижозларимизга маъқул келади ва албатта биринчи навбатда ички бозорни ўзига жалб қила олади”, - дея таъкидлади Мирсамуков.

Тахминларга кўра, Chevrolet Onix МДҲ бозорлари учун илғор модель бўлиши мумкин. Жорий йилда Хитой ва Бразилияда унинг ишлаб чиқарилиши бошланиб, маълум вақт ўтиши билан Ўзбекистонда ҳам тайёрланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+