Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-декабрь ойлари якунлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи дастлабки ҳисобда 6,38 миллион сўмни ташкил этди.
Бундай маълумотлар Миллий статистика қўмитаси томонидан келтирилган.
Ўтган йилга нисбатан ўртача иш ҳақи 18 фоизга ошиб, сўнгги йилларда кузатилган барқарор ўсиш суръатлари сақланиб қолмоқда.
Йиллар бўйича динамикаси қуйидагича:
-
2021 йил - 3,21 млн сўм,
-
2022 йил - 3,88 млн сўм,
-
2023 йил - 4,56 млн сўм,
-
2024 йил - 5,36 млн сўм,
-
2025 йил - 6,38 млн сўм.
Қўмитанинг аниқлик киритишича, ҳудудлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича батафсилроқ маълумотлар қўшимча равишда тақдим этилади.
Эслатиб ўтамизки, яқин йилларда Ўзбекистонда олий маълумотли ҳамширалар улушини 10 фоизга етказиш, уларнинг иш ҳақини эса 100 фоизга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат тиббиёт университетида соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.

Изоҳлар мавжуд емас