Загрузка
Загрузка
2026 йилда Ўзбекистон Россиядан 10 миллиард куб метрдан газ сотиб олиши мумкин
Иқтисод

2026 йилда Ўзбекистон Россиядан 10 миллиард куб метрдан газ сотиб олиши мумкин

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Халқаро энергетика агентлиги (МЭА) прогнозига кўра, 2026 йилда Россиядан Ўзбекистонга қувур орқали етказиб бериладиган табиий газ ҳажми 10 миллиард куб метрдан ортиши мумкин.

Агентликнинг газ бозори бўйича ҳисоботида қайд этилишича, Россия Қозоғистон орқали "Марказий Осиё – Марказ" магистрал қувур тизими орқали Ўзбекистонга газ етказиб беришни изчил оширмоқда. Прогнозга мувофиқ, етказиб бериш ҳажми 2025 йилдаги 7 миллиард куб метрдан 2026 йилда 10 миллиард куб метрдан юқори даражага етади.

Аввалроқ Газпром 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми 15 фоизга оширилиб, 6,5 миллиард куб метрга етганини маълум қилган эди.

Ўзбекистон ва Газпром ўртасида табиий газ сотиб олиш бўйича шартнома 2023 йил июнь ойида имзоланган, етказиб бериш ишлари эса шу йилнинг октябрь ойида бошланган. Россия ҳукумати 2025 йил октябрь ойида компания йиллик 7,7 миллиард куб метр газ етказиб беришни назарда тутувчи шартномани амалга оширишда давом этаётганини ҳамда келгусида ҳажмни янада ошириш имкониятлари мавжудлигини билдирган.

Шунингдек, 2024 йилда Газпром Қирғизистонга газ етказиб бериш, шунингдек, Қозоғистон билан Россия газини 2025–2040 йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистонга транзит қилиш бўйича келишувларни имзолаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати магистрал газ тармоғини модернизация қилиш орқали Россиядан газ импортини кунлик 9 миллион куб метрдан 32 миллион куб метргача, яъни қарийб 3,5 баравар оширишни режалаштирган.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевга нефть ва газ соҳасида белгиланган стратегик вазифалар ижросининг жорий ҳолати юзасидан ҳисобот берилганди. Тақдимот давомида "Ўзбекнефтгаз" компаниясининг фаолияти самарадорлигини ошириш, углеводород захираларини кенгайтириш ва қазиб чиқариш ҳажмини барқарорлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...