Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 97 та хорижий компания давлат бюджетига жами 143,8 миллиард сўм солиқ тўлади. Энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатида Apple, Google ва Meta етакчилик қилган.
Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида Apple 33,6 миллиард сўм солиқ тўлаб биринчи ўринни эгаллаган. Ундан кейин Google 33,3 миллиард сўм ва Meta 28,9 миллиард сўм билан жойлашган.
Энг кўп солиқ тўлаган хорижий компаниялар ўнталигига, шунингдек, Valve Corp. (15,8 миллиард сўм), Anthropic (6,3 миллиард сўм), OpenAI (5,6 миллиард сўм), Midasbuy (2,9 миллиард сўм), Booking.com (2,6 миллиард сўм), TikTok (1,6 миллиард сўм) ва Anysphere (1,5 миллиард сўм) кирган.
Жорий йилнинг дастлабки олти ойида электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар томонидан тўланган солиқлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 84 фоизга ошган.

Изоҳлар мавжуд емас