Загрузка
Загрузка
"Бунёдкор" клубига ҳукуматдан 5 миллиард сўм молиявий ёрдам ажратилди
Спорт

"Бунёдкор" клубига ҳукуматдан 5 миллиард сўм молиявий ёрдам ажратилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати "Бунёдкор" футбол клубига 5 миллиард сўм миқдорида молиявий ёрдам ажратди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. 

Аввалроқ Суперлиганинг 15-тури доирасида Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлиши керак бўлган "Бунёдкор" жамоаси ушбу учрашувда иштирок этмаслигини маълум қилганди. Тошкент клуби Ўзбекистон профессионал футбол лигасига расмий хат йўллаб, молиявий танглик сабабли сафар ўйинига бора олмаслигини билдирган эди. 

Қайд этилишича, маблағ Президентнинг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ-107-сонли "Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида ажратилган. 

Клуб ушбу маблағ молиявий барқарорликни таъминлашга хизмат қилишини таъкидлаб, Президент ва ҳукуматга мамлакатда футболни ривожлантириш йўлида кўрсатилаётган қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирган. 

Шунингдек, "Бунёдкор" матбуот хизмати жамоа Суперлиганинг навбатдаги учрашувларига режа асосида тайёргарликни давом эттираётганини маълум қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...