Загрузка
Загрузка
Наманган ва Тошкент вилоятида қарийб 12 килограмм гашиш мусодара қилинди
Ҳодисалар

Наманган ва Тошкент вилоятида қарийб 12 килограмм гашиш мусодара қилинди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тегишли органлар ходимлари ҳамкорлигида Наманган ва Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўшни давлатдан олиб кирилган жами 11,7 килограмм гашиш мусодара қилинди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

ДХХ маълумотига кўра, Наманган шаҳрида тўхтатилган Nexia автомобилидаги йўловчидан 944 грамм гашиш аниқланган. Терговга қадар текширувда у гиёҳвандлик моддасини Наманганда яшовчи шахсдан 9,9 минг долларга сотиб олгани маълум бўлган. 

Кейинги тезкор тадбирларда ушбу шахс ушланиб, ундан 9,2 минг доллар ва 18,4 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган. Шунингдек, Андижон вилоятилик икки нафар шахс ҳаракатланаётган Lacetti автомобилидан 9 килограмм 801 грамм гашиш мусодара қилинган. 

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида эса "закладка" усулида яширилган 977 грамм гашишни олаётган пайтда 41 ёшли маҳаллий фуқаро қўлга олинган. 

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Аввалроқ Хоразм ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий вазни 1 килограммга яқин гашиш ва юзлаб каннабис буталари мусодара қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...