Загрузка
Загрузка
Фарғонада Damas автомобилида 28 нафар бола ташиган ҳайдовчига чора кўрилди
Ҳодисалар

Фарғонада Damas автомобилида 28 нафар бола ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 28 нафар болани ноқонуний равишда олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси ЙҲХХ ходимлари томонидан тўхтатилди. Ушбу транспорт воситасининг олдинги ўриндиғига 5 нафар бола жойлаштирилганига масъуллар томонидан эътироз билдирилди. 

​Маълум бўлишича, масъуллар ота-оналар ҳамда ҳайдовчиларни ташиш қоидаларига риоя қилиш бўйича бир неча бор огоҳлантирган. 

​Қонунга кўра, ушбу қоидабузарлик юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси бўйича баённома тузилган. Бундан ташқари, унинг ҳисобига 0,3 жарима балли ёзилган. 

Олдинроқ Навоий вилоятининг Нурота туманида 14 нафар болани ташиётган Matiz автомашинаси иштирокида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида боғча раҳбари вафот этганди, бир нафар бола кома ҳолатига тушган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...