Загрузка
Загрузка
Фарғонада "Инсон" маркази ходими фожиали тарзда ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Фарғонада "Инсон" маркази ходими фожиали тарзда ҳалок бўлди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходими ҳашар вақтида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди. 

Маълум қилинишича, 28 июль куни кечқурун туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ҳашарда "маҳалла еттилиги" аъзолари иштирок этган. Шу вақтда ёлланма ишчилар фойдаланаётган ўт ўрадиган асбобнинг пичоғи синиб кетиб, жараённи кузатиб турган "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходими Т. Жўраевнинг қорнига санчилган. У олган оғир жароҳати оқибатида вафот этган. 

Агентлик марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, уларга зарур ижтимоий ёрдам кўрсатилишини маълум қилган. Шунингдек, ҳодиса юзасидан меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, ходимларни хизмат вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш ҳолатлари ҳамда масъулларнинг жавобгарлиги бўйича ўрганиш ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилиши билдирилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...