Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг икки кўчасида ҳаракат чеклангани сабаб бир қатор автобуслар йўналиши ўзгарди
Жамият

Тошкентнинг икки кўчасида ҳаракат чеклангани сабаб бир қатор автобуслар йўналиши ўзгарди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида 31 июлдан 3 август соат 22:00 гача Оққўрғон ва Паркент кўчаларининг айрим қисмларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Шу муносабати билан бир нечта автобус йўналишлари ўзгартирилди. 

Маълум қилинишича, Оққўрғон кўчасининг Осиё кўчасидан Мустақиллик кўчасигача бўлган бир томонлама қисми ҳамда Паркент кўчасининг Мустақиллик кўчасидан Кичик ҳалқа йўлигача бўлган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. 

Чекловлар давомида 17, 24, 58, 60, 62, 70, 88, 89 ва 95-сонли автобуслар муқобил кўчалар орқали ҳаракатланади. Хусусан, айрим йўналишлар Оққўрғон, Катта Дархон, Кичик ҳалқа йўли, Паркент, Мирғолиббек (М. Улуғбек), Шаҳрисабз ва Махтумқули кўчалари орқали ташкил этилади. 62 ва 70-йўналишлар эса қисқартирилган тарзда М. Юсуф кўчасидаги сўнгги бекатгача ҳаракат қилади. 

Масъуллар чекловлар давомида тирбандликлар юзага келиши, автобуслар ҳаракат жадвали ва интервалларида ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини билдириб, йўловчиларга сафарларини олдиндан режалаштиришни тавсия қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...