Загрузка
Загрузка
Президент темир йўлчиларни касб байрами билан табриклади
Жамият

Президент темир йўлчиларни касб байрами билан табриклади

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини табриклаб, сўнгги йилларда 2,4 минг километрдан зиёд янги темир йўл тармоқлари қурилгани, 3 минг километрдан ортиқ йўл электрлаштирилганини таъкидлади. Давлат раҳбари мамлакат транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва халқаро логистика салоҳиятини ошириш бўйича янги режалар амалга оширилишини билдирди. 

Президент табригида темир йўл соҳаси ходимларининг мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, транспорт-коммуникация тизимини такомиллаштириш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатишдаги ҳиссаси алоҳида эътироф этилган

Қайд этилишича, сўнгги йилларда 2,4 минг километрдан ортиқ янги темир йўл тармоқлари қурилиб фойдаланишга топширилган, 3 минг километрдан зиёд йўл электрлаштирилган ҳамда 1,1 минг километрдан ортиқ темир йўл реконструкция қилинган. Самарқанд–Ургут, Бойтқўрғон–Паркент ва Урганч халқаро аэропорти–Хива йўналишлари барпо этилган, Навоий–Бухоро участкасининг иккинчи электрлаштирилган линияси ишга туширилган. 

Давлат раҳбари Мароқанд–Навоий, Бухоро–Урганч–Хива, Мискин–Нукус ва Қумқўрғон–Қудуқли каби муҳим йўналишларни электрлаштириш ишлари давом этаётганини, шунингдек, "Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон" темир йўли қурилиши ҳамда Афғонистон билан темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик мамлакатнинг минтақавий транспорт ва транзит маркази сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаётганини таъкидлаган. 

Табрикда, шунингдек, Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси томонидан ишлаб чиқарилган юқори тезликдаги "Жалолиддин Мангуберди" электропоездининг Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида ҳаракатга қўйилгани, темир йўл вокзаллари модернизация қилинаётгани ва соҳада рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллект имкониятлари кенг жорий этилаётгани қайд этилган. 

Президент келгуси йилларда юзлаб замонавий йўловчи вагонлари ва юқори технологияли поездлар харид қилиниши, темир йўл инфратузилмаси янада кенгайтирилиши ҳамда хизматлар сифати халқаро стандартлар даражасига олиб чиқилишини маълум қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...