Загрузка
Загрузка
БАА Ўзбекистондан чорвачилик маҳсулотлари сотиб олади
Иқтисод

БАА Ўзбекистондан чорвачилик маҳсулотлари сотиб олади

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида чорвачилик маҳсулотлари экспорти бўйича ветеринария-санитария сертификатлари намунаси икки томонлама келишиб олинди.

Маълум қилинишича, БААнинг Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит вазирлиги Ўзбекистондан БААга инкубацион тухум, бир кунлик жўжалар, истеъмол тухуми, парранда гўшти ва қуён гўштини экспорт қилиш учун 5 турдаги ветеринария-санитария сертификатларини тасдиқлаган.

Мазкур келишув Ўзбекистон чорвачилик маҳсулотларининг БАА бозорига расмий кириб бориши учун ҳуқуқий асос яратади. Шунингдек, у икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтириш ва товар айирбошлаш ҳажмини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, ветеринария-санитария сертификати маҳсулотнинг импорт қилувчи давлат санитария талабларига мослигини тасдиқлайди. Бундай сертификат намунасининг икки томонлама келишилган бўлиши эса товарларни БАА божхонасидан ўтказишда мажбурий шарт ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг янги Фармонига биноан, Ўзбекистоннинг АҚШ, Хитой, Россия, Буюк Британия, Франция, БАА ва Индонезиядаги дипломатик ваколатхоналарида маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими ташкил этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...