Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг еттитa давлатдаги элчихоналарида маданият ва туризм маслаҳатчиси лавозими жорий этилади
Сиёсат

Ўзбекистоннинг еттитa давлатдаги элчихоналарида маданият ва туризм маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг янги Фармонига биноан, Ўзбекистоннинг АҚШ, Хитой, Россия, Буюк Британия, Франция, БАА ва Индонезиядаги дипломатик ваколатхоналарида маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 31 январдаги ПФ–15-сонли Фармони билан мамлакатимизнинг хорижий давлатлар билан маданият ва туризм соҳаларидаги алоқаларини кенгайтиришнинг янги механизми белгиланган. Мазкур лавозим эгалари тегишли давлатдаги элчига бўйсунган ҳолда, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашади.

Фармонда маслаҳатчиларни ишга қабул қилиш ва уларнинг ҳисобдорлиги бўйича аниқ тартиб ўрнатилган.

Маслаҳатчи лавозимига номзодлар Президент Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи тақдимномасига асосан ташқи ишлар вазири томонидан тайинланади ва озод этилади.

Ушбу янгилик АҚШ, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Франция Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Индонезия Республикасини ўз ичига олади.

Маслаҳатчи бевосита дипломатик ваколатхона раҳбарига бўйсунади.

Бу чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги маданий имижини мустаҳкамлаш ва сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Европа технологияларини ўзлаштирмоқчи эканлигини айтганди. Бу учун элчиларга янги вазифа юклатилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...