Загрузка
Загрузка
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Евро-5 стандартидаги бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Иқтисод

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Евро-5 стандартидаги бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

51
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш режалари билан танишди. Умумий қиймати 2,1 миллиард долларлик икки лойиҳа доирасида заводда юқори сифатли ёқилғи ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш кўзда тутилган. 

Mаълум қилинишича, заводда жорий йилнинг тўққиз ойида 1,5 миллион тоннадан зиёд хомашё қайта ишланиб, қарийб шунча миқдорда нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Корхонанинг соф фойдаси 2,2 триллион сўмни ташкил этган. 

Қиймати 328 миллион доллар бўлган биринчи лойиҳа доирасида Евро-5 экологик стандартига мос АИ-92 ва АИ-95 бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бунинг натижасида йилига 1,1 миллион тонна юқори сифатли автобензин ишлаб чиқариш, импорт қилинадиган ёқилғи қўшимчалари харажатларидан 150 миллион долларгача маблағ тежаш ва 200 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. 

Лойиҳани 2029 йилнинг иккинчи чорагида ишга тушириш мўлжалланган. 

Шунингдек, қиймати 1,8 миллиард доллар бўлган йирик лойиҳа ҳам кўриб чиқилган. Уни амалга ошириш натижасида заводнинг йиллик нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати 2,1 миллион тоннадан 4,6 миллион тоннага етказилиши мумкин. 

Жумладан, йилига 2,7 миллион тонна автобензин, 1,24 миллион тонна дизель ёнилғиси ва 500 минг тонна авиакеросин ишлаб чиқариш режалаштирилган. 

Лойиҳа доирасида бензол ва бошқа нефть-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳам ўзлаштирилади. Қурилиш ишларини 2028 йилда бошлаш кўзда тутилган. 

Аввалроқ Самарқанд ва Бухоро ўртасида янги пулли автомобиль йўли қурилиши режалаштирилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...