ЕТТБ: Ўзбекистон ҳукумати «Coca-Cola»ни хусусийлаштиришни  устувор деб ҳисобламайди
Иқтисод

ЕТТБ: Ўзбекистон ҳукумати «Coca-Cola»ни хусусийлаштиришни устувор деб ҳисобламайди

1965

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос «Coca-Cola»ни хусусийлаштириш жараёни билан боғлиқ вазият хусусида гапириб берди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2018 йилнинг ўрталарида Ўзбекистон компаниянинг 57 фоиз улушини савдога қўйган эди. ЕТТБ стратегик инвесторни жалб қилиш, шунингдек халқаро стандартларга мувофиқ битимни тайёрлаш ва амалга оширишда ёрдам бериши керак эди. Бундан ташқари, банк ушбу лойиҳада ҳаминвестор сифатида иштирок этиш таклифини билдирган. Аммо, шу пайтга қадар иш жойидан силжимаган.

“"Coca-Cola" ҳақида гап кетадиган бўлса, хусусийлаштириш масаласи ҳақиқатан ҳам кўтарилди. Муайян музокаралар олиб борилди, аммо устуворлик ўзгарганлиги ва бу лойиҳа ўзининг муҳимлигини йўқотди, деган таассурот пайдо бўлди. Шунга қарамай, мазкур лойиҳа ҳукумат учун қайта устувор бўлиб қолса, биз бу ишда қатнашишга тайёрмиз", - деди Алкис Дракинос Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Coca Cola Ichimligi Uzbekiston - Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхона бўлиб, 1993 йилдан бери мамлакатда фаолият юритмоқда. Бугунги кунда компания Тошкент, Наманган ва Урганчда учта заводга эга бўлиб, уларда қарийб 1,3 минг киши ишлайди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...