Загрузка
Загрузка
Европа тикланиш ва тараққиёт банки "Ўзбекистон темир йўллари"га 38 миллион евродан ортиқ қарз ажратади
Иқтисод

Европа тикланиш ва тараққиёт банки "Ўзбекистон темир йўллари"га 38 миллион евродан ортиқ қарз ажратади

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕTТБ) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг рақамли трансформацион жараёнларини қўллаб-кувватлаш ва Transkaspiy йўлаги бўйлаб ташувлар самарадорлигини ошириш учун 38,4 миллион еврогача бўлган миқдорда кредит ажратади. Бу ЕТТБнинг Ўзбекистон давлат секторидаги соҳани рақамлаштиришга қаратилган биринчи йирик лойиҳаси ҳисобланади.

Ажратилаётган маблағлар 6 950 чақиримлик темир йўл тармоғига эга ва мамлакатдаги юк ташувларининг 40 фоизгача бўлган қисмини таъминлайдиган компаниянинг транспорт ва ҳаракатни бошқариш дастурий таъминотларини модернизация қилиш ҳамда киберхавфсизлик тизимларини мустаҳкамлашга йўналтирилади. Лойиҳа доирасида қўл меҳнатига асосланган диспетчерлик, поездлар жадвалини тузиш ва оператив бошқарув тизимлари тўлиқ автоматлаштирилади.

Бундан ташқари, ўрнатилаётган янги киберхавфсизлик чоралари ва рақамли стандартлар компания харажатларини мақбуллаштириш ҳамда ташувлар хавфсизлигини халқаро талаблар даражасига кўтариш имконини беради. Маълумот учун, ЕТТБ шу кунгача Ўзбекистондаги 210 та лойиҳага 6,9 миллиард доллар (6 миллиард евро) миқдорида инвестиция киритган бўлиб, мамлакат охирги олти йил давомида Марказий Осиёда банк маблағларини олувчи асосий ҳамкор бўлиб келмоқда.

Бундан олдин Ўзбекистон темир йўл транспортини модернизация қилиш доирасида Чехиянинг Škoda Transportation компаниясидан 10 та замонавий электр поезд харид қилиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур шартнома 17 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...