Загрузка
Загрузка
Шаҳарсозлик жараёнларига ноқонуний аралашганлик учун қамоқ жазоси белгиланди
Жамият

Шаҳарсозлик жараёнларига ноқонуний аралашганлик учун қамоқ жазоси белгиланди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда шаҳарсозлик соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларига ноқонуний аралашган мансабдор шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилди. Янги қонун билан бундай ҳаракатлар учун жарима, маъмурий қамоқ ва озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар назарда тутилган.

Президент 2 ноябрь куни имзолаган қонунга мувофиқ, объектлар қурилиши учун ер участкаларини ажратиш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнларига ноқонуний аралашиш учун жавобгарлик белгиланган.

Хусусан, ваколатли органлар ва хулоса берувчи ташкилотлар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришига мансаб ваколатларидан фойдаланиб, қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатиш, босим ўтказиш ёки тўсқинлик қилиш учун БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача, яъни 44 миллион сўмдан 66 миллион сўмгача жарима солиниши ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ қўлланилиши кўрсатилган .

Агар шахс маъмурий жазо қўлланилганидан кейин яна шундай қилмишни содир этса, унга нисбатан жиноий жазо тайинланади.

Бунда БҲМнинг 300 бараваригача, яъни 132 миллион сўмгача жарима солиш, 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазолари қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳам назарда тутилган.

Қонун 2027 йил 5 февралдан бошлаб кучга киради.

Илгарироқ Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан суюлтирилган углеводород газини маиший газ баллонларига қуйиб бериш тақиқланиб, бунинг учун алоҳида маъмурий жавобгарлик жорий этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...