Загрузка
Загрузка
Люксембургнинг Cargolux Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам юк рейсларини амалга оширади
Иқтисод

Люксембургнинг Cargolux Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам юк рейсларини амалга оширади

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Люксембургнинг Cargolux Airlines авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам юк ташиш парвозларини амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Рейслар Навоий халқаро аэропортига Boeing 747F русумли юк самолётларида амалга оширилади.

Бу ҳақда 17 ноябрь куни "Ўзавиация" агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, авиакомпания Ўзбекистонга мунтазам юк ташиш парвозларини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган. Парвозлар йўловчи ташиш учун эмас, балки юк ташишга мўлжалланган Boeing 747F самолётларида бажарилади.

Рейслар учун Навоий халқаро аэропорти танланган. Ҳозирча парвозларнинг бошланиш санаси, қатновлар частотаси ва ташиладиган юк турлари ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Бундан олдин Silk Avia авиакомпанияси Бухоро ва Сариосиё ўртасида янги ички авиақатновни йўлга қўйганди. Рейслар ҳафтасига бир марта, жума кунлари амалга оширилиши белгиланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...