Загрузка
Загрузка
Тошкентда ҳайвонлар ва қушларнинг оммавий нобуд бўлди
Жамият

Тошкентда ҳайвонлар ва қушларнинг оммавий нобуд бўлди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани, Чилонзор-26 мавзеси ҳудудида қаровсиз ҳайвонлар ва қушларнинг оммавий нобуд бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аҳолининг билдиришича, мазкур ҳолатга қасддан заҳарлаш сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Учтепа тумани ҳокимлиги ушбу маълумотлар юзасидан чуқур афсусда эканини билдириб, ҳайвонларга нисбатан ҳар қандай шафқатсизлик кўринишларини қатъий қоралади. Ҳозирда вазият туман ҳокимлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Маълум қилинишича, масъул хизматлар билан биргаликда ҳодиса тафсилотлари тегишли тартибда қайд этилгач, ҳудудни кўздан кечириш ҳамда нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушларни йиғиштириб олиш ишлари ташкил этилмоқда.

Ҳайвонлар ўлими сабабларини аниқлаш учун ваколатли хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жалб этилган. Қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилгани ўз тасдиғини топса, айбдорлар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Шунингдек, заҳарли моддалар қўлланган бўлиши эҳтимоли одамлар ва уй ҳайвонлари учун хавф туғдириши мумкинлиги сабабли аҳоли хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳокимлик фуқаролардан нобуд бўлган ҳайвонлар топилган аниқ манзиллар ва ҳодиса тафсилотларига оид маълумотларни тақдим этишни сўрамоқда.

Вазиятга тўлиқ ойдинлик киритилгунга қадар аҳолига шубҳали моддаларга қўл тегизмаслик, болалар ва уй ҳайвонларини уларга яқинлаштирмаслик тавсия этилган.

Олдинроқ Instagram ижтимоий тармоғида hasanboy_450 номи билан фаолият юритувчи Ҳасан Абдуллаевнинг саҳифасида ёввойи қушларни тутиш ва сотиш акс этган видеолар эълон тарқалганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...