Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
Жамият

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 17 ноябрь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида газ қувурларини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари сабабли айрим маҳаллаларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Ишлар Мирзо Улуғбек туманида соат 10:00 дан 17:00 гача, Юнусобод туманида эса 10:00 дан 18:00 гача давом этади. 

Бу ҳақда "Ҳудудгаз пойтахт" газ таъминоти филиали маълум қилди. 

Мирзо Улуғбек тумани 

"Асака" маҳалласидаги Маҳатмагандий кўчаси, 32-уйда қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли диаметри 57 миллиметр бўлган ўрта босимли газ қувури кўчирилади. 

Шу муносабат билан "Асака" маҳалласининг Маҳатмагандий ва Асака кўчаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 

Бунинг натижасида 430 та ҳовли, 9 та кўп қаватли уйдаги 480 та хонадон ҳамда 7 та улгуржиш истеъмолчи газсиз қолади. 

Юнусобод тумани 

"Шайх Шибли" маҳалласидаги Шибли кўчасида диаметри 150 миллиметр бўлган ўрта босимли газ қувури хавфсиз ҳудудга кўчирилади. 

Ишлар сабабли қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти тўхтатилади: 

  • "Янги тарнов", "Шибли" ва "Фирдавсий" маҳаллаларидаги 350 та ҳовли;

  • "Буюк Турон" маҳалласи, Барокко кўчасидаги кўп қаватли уйнинг 250 та хонадони;

  • "М. Улуғбек" маҳалласи, 2-тор Осиё кўчасидаги 120 та ҳовли;

  • "Фирдавсий" маҳалласидаги "Минор Строй" кўп қаватли уйининг 160 та хонадони;

  • шу маҳалладаги ҚҲАИ кўчаси, 26-уйнинг 120 та хонадони;

  •  "Увайсий", "Юртобод" ва "Шоштепа" маҳаллаларининг 19-даҳасидаги 38 та кўп қаватли уйнинг 3 200 та хонадони;

  • "Бегубор" маҳалласидаги 54-уйнинг 80 та хонадони. 

Шунингдек, "Буюк Турон" ва "М. Улуғбек" маҳаллаларидаги "Маҳалла-90" кафеси, "Зебу Зар" тўйхонаси, "Садоба" кафеси ҳамда яна 12 та улгуржи истеъмолчининг газ таъминоти тўхтатилади. 

Қувурларни кўчириш ишлари якунлангач, истеъмолчилар огоҳлантирилиб, табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...