Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид Маскат шаҳрида икки давлатнинг олий давлат мукофотлари билан тақдирланди. Тантанали маросимда давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссалари учун бир-бирларини эътироф этди.
Маросимда Ўмон Султони Шавкат Мирзиёевга Султонликнинг олий давлат мукофоти — "Ол Саид" орденини топширган.
Бу мукофот Президентнинг икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдаги хизматлари учун берилган.
Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидни "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирлаган.
Мукофот Ўмон Султонининг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилган.
Давлат раҳбарлари ўзаро тақдирлашни икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик, ҳурмат ва ҳамкорликнинг юксак ифодаси сифатида баҳолаган.
Маросим Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлашга интилишни намоён этган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг олий мукофоти билан тақдирланганди.

Изоҳлар мавжуд емас