Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда хорижлик велосипед спортчилари ва мутахассислари учун визалар бепул расмийлаштирилади
Жамият

Ўзбекистонда хорижлик велосипед спортчилари ва мутахассислари учун визалар бепул расмийлаштирилади

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда хорижлик велосипед спортчилари ва мутахассислари учун кириш визалари ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар бепул расмийлаштирилади. Бу ҳақда Президентнинг 2026 йил 11 ноябрдаги ПҚ–394-сонли қарорида белгилаб ўтилган. 

Ҳужжатга кўра, Спорт вазирлигининг буюртманомалари асосида бир қатор давлат идораларига тегишли вазифалар юклатилган. 

Жумладан, Ташқи ишлар вазирлиги хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кириш визаларини консуллик йиғимлари ҳамда ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминлайди. 

Ички ишлар вазирлиги эса ушбу шахсларга белгиланган тартибда кўп марталик визалар беришни, шунингдек, уларни Ўзбекистон ҳудудида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни ва муддатини узайтириб беришни амалга оширади. 

Шу билан бирга, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хорижий мутахассисларга Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни тақдим этади. 

Мазкур имтиёзлар мамлакатда велоспортни янада ривожлантириш ҳамда миллий терма жамоаларнинг нуфузли халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида жорий этилган. 

Аввалроқ Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) спортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги Fit for the Future Olympian Grant дастурини эълон қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...