Загрузка
Загрузка
Тошкент — Астрахань йўналишида янги халқаро поезд қатнови йўлга қўйилади
Жамият

Тошкент — Астрахань йўналишида янги халқаро поезд қатнови йўлга қўйилади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2026 йил 17 декабрдан бошлаб Тошкент ва Россиянинг Астрахань шаҳри ўртасида 149,150-сонли янги халқаро йўловчи поезди қатнай бошлайди. Поездлар ушбу йўналишда ҳафтасига бир марта ҳаракатланади.

150-сонли Тошкент — Астрахань поезди 17 декабрдан бошлаб ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 18:00 да Тошкент-Марказий (Тошкент-Шимолий) вокзалидан жўнаб кетади. Поезд шанба куни соат 19:00 да Астрахань шаҳрига етиб боради.

149-сонли Астрахань — Тошкент поезди эса 20 декабрдан бошлаб ҳар ҳафтанинг якшанба куни соат 02:01 да Астрахань шаҳридан йўлга чиқади. У сешанба куни соат 04:35 да Тошкент-Марказий вокзалига етиб келиши айтилган.

Йўловчилар учун чипталар поезд жўнаш санасидан 45 кун олдин сотувга чиқарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Ҳозирча Транспорт вазирлиги янги поезднинг йўл давомида тўхтайдиган бекатлари, вагон турлари ва чипталар нархи ҳақида маълумот бермаган. Бу маълумотлар чипталар сотуви очилганда электрон тизимда кўрсатилиши мумкин.

Олдинроқ Келаси йил март ойидан Тошкент – Нукус йўналишида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...