Загрузка
Загрузка
Кибержиноятчилар CNN, Zoom ва IKEA каби 178 та сайт орқали криптовалюта ва iPhone фойдаланчиларига ҳужум қилди
Дунё

Кибержиноятчилар CNN, Zoom ва IKEA каби 178 та сайт орқали криптовалюта ва iPhone фойдаланчиларига ҳужум қилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   CNN, Zoom, IKEA, HSBC, Equifax ва Salesforce каби йирик компаниялар сайтларига кирганлар фойдаланувчилар зарарли JavaScript-код орқали нишонга олинган. Киберҳужумчилар ушбу коддан криптовалюта ҳамёнларидаги маблағларни ўзлаштириш, банк карталари маълумотларини қўлга киритиш ва iPhone қурилмаларига зарарли дастур ўрнатишга уринишда фойдаланган.

Ҳужум 2026 йил 16 ноябрда аниқланган. Хавфсизлик тадқиқотчиси Скотт Ҳелмнинг маълум қилишича, зарарли код веб-сайтларни оптималлаштириш учун ишлатиладиган Optimizely платформаси орқали тарқатилган. Тадқиқотчилар 178 та ташкилотга тегишли 188 та скриптда зарарли кодни аниқлаган.

Зарарли скриптлар бир нечта усулда ишлаган. Хусусан, фойдаланувчи криптовалюта ҳамёни манзилини нусхалаганда уни ҳужумчилар назоратидаги манзилга алмаштириш, тўлов шаклларига киритилган банк картаси маълумотларини ўғирлаш, браузер кукилари ва экран тасвирларини қўлга киритиш имконига эга бўлган. Шунингдек, код iPhone ва iPad қурилмаларига мўлжалланган Coruna ва DarkSword эксплойтларини ишга туширишга уринишни ҳам ўз ичига олган.

Тадқиқотчи ҳисоботига кўра, 16 ноябрь куни ҳужумчиларнинг криптовалюта ҳамёнларига қарийб 7 040 долларлик маблағ келиб тушган. Бироқ Reuters агентлиги зарарли код барча ҳолатларда муваффақиятли ишлатилгани ёки нечта фойдаланувчи жабрланганини мустақил равишда тасдиқлай олмаган.

Ҳодиса юзасидан айрим компаниялар чора кўрган. Жумладан, Salesforce Optimizely скриптларига рухсатсиз ўзгартириш киритилганини текшираётганини билдириб, шубҳали кодларни эҳтиёт чораси сифатида ўчирган. Equifax ҳам текширув ўтказиб, Optimizely хизматидан фойдаланишни тўхтатган ва ўз тизимларида бузилиш аломатлари аниқланмаганини маълум қилган.

Ҳозирча ҳужумчилар Optimizely платформасига қандай кириб олгани ва зарарли кодни жойлаштиришга муваффақ бўлгани ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...