Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда энг кўп пенсионерлар Фарғона вилоятида яшайди
Жамият

Ўзбекистонда энг кўп пенсионерлар Фарғона вилоятида яшайди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда пенсионерлар сони 4,36 миллион нафарга етди. Энг кўп пенсия олувчилар Фарғона вилоятида, энг ками эса Сирдарё вилоятида қайд этилган. 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатдаги пенсионерлар сони бир йил ичида 158,9 минг нафарга ёки 3,8 фоизга ошган. Ҳозирда республика аҳолисининг қарийб 11 фоизи пенсия олади. 

Ҳисоботда қайд этилишича, ёшга доир пенсия олувчилар сони 139,9 минг нафарга, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи оилалар сони 12,2 мингтага, ногиронлик пенсияси олувчилар эса 6,7 минг нафарга кўпайган. 

Ҳудудлар кесимида энг кўп пенсионер Фарғона вилоятида яшайди. Вилоятда 515 минг 377 нафар пенсия олувчи бўлиб, мамлакатдаги ҳар саккизинчи пенсионер айнан шу ҳудуд ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, Фарғона, Самарқанд, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида республикадаги жами пенсионерларнинг 41 фоизи истиқомат қилади. 

Энг кам пенсионер Сирдарё вилоятида қайд этилган бўлиб, бу ерда 111 минг 319 нафар пенсия олувчи мавжуд. 

Маълумотларга кўра, ногиронлик пенсияси олувчилар улуши энг юқори бўлган ҳудудлар Навоий вилояти (18,2 фоиз), Сирдарё вилояти (17,7 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикаси (15,3 фоиз) ҳисобланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...