Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси дипломатлари ушбу мамлакатнинг Халқаро тижорат ва қурилиш компанияси директори Амр Эл-Шенави билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида хорижлик мутахассис юқори сифатли хомашё асосида замонавий автомагистраллар ва кўприкларни биргаликда барпо этиш таклифини илгари сурган. Музокараларда асфальт қопламасини қуёш нуридан ҳимоя қилувчи инновацион технологияларни жорий этиш масаласи алоҳида кўриб чиқилган. Инфратузилманинг хизмат муддатини узайтириш ҳамда молиявий манбаларни тежаш имконини берадиган бу каби ҳимоя конструкцияларини ишлаб чиқарувчи корхонани бевосита мамлакатимизда ташкил этиш режалаштирилган.
Учрашув якунида жорий йилнинг сентябрь–октябрь ойларида Амр Эл-Шенавининг юртимизга ташрифини уюштириш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари билан музокаралар ўтказишга келишиб олинган.
Олдинроқ Миср пойтахтидаги Қоҳира университетида Алишер Навоий меросини ўрганиш ва ўзбек тилини ўқитишга ихтисослашган махсус марказ очилади. Бу ҳақда Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди делегациясининг Мисрга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича келишувга эришилганди.

Изоҳлар мавжуд емас