Загрузка
Загрузка
Тадбиркорлар электр ва газ учун энди 15 фоиз аванс тўлайди
Иқтисод

Тадбиркорлар электр ва газ учун энди 15 фоиз аванс тўлайди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоизлик олдиндан тўлов тадбиркорларнинг айланма маблағларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу муносабат билан ASKUE ва ASKUG тизимларига уланган ҳамда тўлов интизомига риоя қиладиган корхоналар учун аванс тўлови 15 фоиз этиб белгиланади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда маълум қилди. Давлат раҳбари энергетика соҳасида бошқарув тизими тубдан ўзгартирилиши ва барча туманларда тадбиркорларнинг жорий эҳтиёжлари ҳамда келгуси режаларидан келиб чиқиб ишлайдиган янги тизим жорий этилишини таъкидлади.

Шунингдек, келаси йилдан қурилиш соҳасида пудратчи ва лойиҳачи корхоналарнинг ўсишини рағбатлантиришга қаратилган янги ёндашув жорий этилади.

Жумладан, қурилиш объекти жойлашган ҳудуддан қатъи назар, ҳар бир ишчи-соат учун энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида маблағ режалаштирилади.

Давлат объектлари сметасида пудрат корхоналари учун 7 фоиз миқдорида фойда кўзда тутилади. Лойиҳалаш ишларига эса қурилиш объектининг мураккаблигига қараб унинг қийматидан 4–7 фоизгача маблағ ажратилади.

Олдинроқ Ўзбекистонда ер участкалари аукционда қурилишга тайёр рухсатномалар билан сотилиши ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...