Загрузка
Загрузка
Инфантинони танқид қилган FIFA мулозими лавозимидан кетди
Дунё

Инфантинони танқид қилган FIFA мулозими лавозимидан кетди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. FIFA бош операцион директори Кевин Ламур ташкилотдаги лавозимини тарк этди. FIFA 17 август куни Ламурнинг икки йилга яқин фаолияти учун миннатдорлик билдирди, аммо унинг кетиши сабабларига расмий изоҳ бермади.

Ламурнинг кетиши FIFA президенти Жанни Инфантино илгари сурган "FIFA Forward Enterprise" лойиҳаси атрофидаги можаролар фонида юз берди. Ламур июль ойида Associated Press агентлигига берган баёнотида мазкур ташаббусни кескин танқид қилган ва FIFA ходимлари лойиҳанинг ишлаб чиқилиши жараёнида етарлича очиқ маълумот берилмагани сабабли "чалғитилганини" айтган.

Ламурнинг асосий эътирози лойиҳанинг мазмунидан ташқари, уни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш жараёнидаги шаффофлик билан боғлиқ бўлган. У "FIFA Forward Enterprise"ни амалда "бир кишининг лойиҳаси" деб атаган ва бундай муҳим қарорлар кенгроқ муҳокама қилиниши кераклигини билдирган. Ламур, шунингдек, ходимларга нисбатан босим ва қўрқитиш ҳолатлари мавжудлигини танқид қилган.

"FIFA Forward Enterprise" орқали FIFAнинг трансляция, спонсорлик, лицензия, билетлар ва меҳмондўстлик хизматларига оид тижорат ҳуқуқларини ягона тузилмага бирлаштириш режалаштирилган эди. FIFA маълумотига кўра, янги тузилма ташкилот назоратида қолиши керак эди. Шу билан бирга, хабарларга кўра, лойиҳада хусусий инвесторларга ушбу тузилманинг 20 фоиз улушини сотиш ва FIFAнинг келажакдаги Жаҳон чемпионатларидан тушадиган даромадларининг бир қисмини инвестицияга жалб қилиш кўзда тутилган.

Лойиҳа FIFAнинг бир қатор муҳим тузилмалари, жумладан УЕФА, КОНКАКАФ ва Осиё футбол конфедерацияси томонидан танқид қилинди. Европанинг етакчи клублари ҳам FIFAни режадан воз кечишга чақирди. Кенг қаршиликлар ортидан Инфантино 1 август куни лойиҳа амалга оширилмаслигини маълум қилди.

Ламур эса ўз баёнотида бу позицияси туфайли лавозимидан айрилиши мумкинлигини тушунганини билдирган. 17 август куни FIFA унинг ташкилотдаги фаолияти якунланганини тасдиқлади.

Ламур FIFAга 2024 йил ноябрь ойида бош операцион директор сифатида қўшилган эди. У бунга қадар УЕФА бош котибининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино жаҳон чемпионати ҳуқуқлари атрофидаги шов-шувли жанжал фонида ўз лавозимини сақлаб қолишга муваффақ бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...