Загрузка
Загрузка
Тоғ-кон саноатига сунъий интеллект жорий этилиб, 30 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади
Иқтисод

Тоғ-кон саноатига сунъий интеллект жорий этилиб, 30 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев геология ва тоғ-кон саноатида рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллектни кенг жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди.

Маълум қилинишича, йилда тоғ-кон саноати мамлакат саноат маҳсулотининг 20 фоизини таъминлаб, давлат бюджетига 118,5 триллион сўм тушум келтирган.

Йирик корхоналарда амалга оширилган рақамлаштириш ишлари натижасида 7,3 триллион сўм операцион харажатлар тежалган, маҳсулот таннархи эса 9,1 фоизга қисқарган.

Келгуси беш йилда мамлакатнинг олтин захираларини 879 тоннага, кумушни 510 тоннага ва мис захираларини 676 минг тоннага ошириш режалаштирилган. Бу жараёнда сунъий интеллект геологик маълумотларни таҳлил қилиш, конларни прогноз қилиш ва захираларни аниқ ҳисоблашда қўлланилади.

Шунингдек, хариталар, қидирув натижалари, бурғулаш маълумотлари ва лаборатория таҳлиллари 3D моделлар асосида ўрганилиб, янги конларни аниқлаш муддатини икки баравар қисқартириш мақсад қилинган.

2030 йилга қадар геология ва тоғ-кон саноатига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб этиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун Геологик маълумотлар миллий базаси яратилиб, 36 мингдан зиёд ҳисобот ва бирламчи маълумотлар рақамлаштирилади.

2026–2030 йилларда "Навоий кон-металлургия комбинати", "Олмалиқ кон-металлургия комбинати", "Навоийуран", "Ўзметкомбинат", "Ўзбеккўмир" ва "Ўзбекистон технологик металлар комбинати"да сунъий интеллект ва рақамли технологияларга оид 44 та лойиҳа амалга оширилади.

Кутилишича, ушбу лойиҳалар натижасида операцион самарадорлик 7 фоизга, техникалар ишончлилиги 20 фоизга, энергия самарадорлиги 8 фоизга ошади. Шу билан бирга, инсон омили билан боғлиқ хато ва хавфлар 15 фоизга камаяди.

Аввалроқ Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳридаги ваколатхонаси орқали мазкур мамлакатдаги конларни ўзлаштириш бўйича амалий ишларни йўлга қўйганди. Тошкентда икки давлатнинг 70 дан ортиқ компаниялари иштирокида ўтказилган бизнес-форумда ушбу стратегик ҳамкорлик бошлангани расман эълон қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...