Загрузка
Загрузка
Яна Apple Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган хорижий компания бўлди
Иқтисод

Яна Apple Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган хорижий компания бўлди

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 109 та хорижий компания томонидан 232,8 миллиард сўм солиқ тўланди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 85 фоизга кўпдир. 

Энг кўп солиқ тўлаган ТОП-10 хорижий компания рўйхатини Apple (54,2 миллиард сўм), Google (52,6 миллиард сўм) ва Meta (46,7 миллиард сўм) бошқариб бормоқда. 

Шунингдек, кучли ўнликдан Valve Corp. (22,8 миллиард сўм), Anthropic (14 миллиард сўм), OpenAI (10 миллиард сўм), Midasbuy (4,8 миллиард сўм), Booking.com (4,2 миллиард сўм), TikTok (2,4 миллиард сўм) ҳамда Anysphere (2,2 миллиард сўм) жой олган. 

Солиқ кодексининг 281-моддасига мувофиқ, электрон шаклда хизмат кўрсатувчи чет эл юридик шахслари солиқ ҳисоботларини топшириш ва тўловларни ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай амалга оширади. 

Аввалроқ 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда ҚҚС тўловчи хорижий интернет компаниялари қарийб 1,5 триллион сўмлик хизмат кўрсатган бўлса, шундан энг катта улуш Apple компаниясига тўғри келганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...