Янги ҳудудий Silk Avia авиакомпаниясига самолётлар харид қилиш учун 50 миллион доллар берилади
Иқтисод

Янги ҳудудий Silk Avia авиакомпаниясига самолётлар харид қилиш учун 50 миллион доллар берилади

1958

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Uzbekistan Аirports”га тегишли янги ҳудудий Silk Avia авиакомпаниясига самолётлар харид қилиш учун 50 миллион доллар миқдорида кредит берилади.Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.   

Кредит маблағлари Ўзбекистон Миллий банки томонидан ажратилади. Авиакомпания учта француз-италян ATR72-600 самолётларини сотиб олиш учун депозит тўловларини амалга оширган. Улар 2022 йил охиригача Ўзбекистонга етиб келиши керак. Кейинги режаларга кўра, 2024 йил охирига қадар ушбу моделдан яна тўққизта самолётни сотиб олиш ва лизинг асосида олиб кириш белгиланган.

ATR72-600 жуда тежамкор ва “лоукост” самолёт ҳисобланиб, А320га қараганда тўрт баравар камроқ ёқилғи сарфлайди. Барча самолётлар    миллий хонатлас рангида бўлади.

Бу натижасида жорий йилнинг ўзида 10та йўналиш бўйича ҳафтасига 28 та рейсни амалга ошириб, 10 минг йўловчини ташиш имкони юзага келади. 2023 йилда эса ҳафтасига 48 та йўналишда 134та рейс орқали 9 минг йўловчини, 2024 йилда     ҳафтасига 54 та йўналишда 216та рейс орқали 14 минг йўловчини ташиш режалаштирилган.

Янги авиакомпания учун Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти база ҳисобланади.

Илгари ёзган эдикки, янги авиакомпания чипталари 180-335 минг сўмни ташкил қилади:

  • Oson – қайтарилмайди (чипталарни қайтриш мумкин эмас), қўл юки – 5 кг, ортиқчаси қўшимча тўлов билан (180 минг сўмдан бошланади)

  • Oddiy – қайтарилмайди, қўл юки – 5 кг, багаж – 15 кг (270 минг сўмдан бошланади)

  • Omad – қайтариладиган, қўл юки – 5 кг, багаж – 15 кг (335 минг сўмдан бошланади) 

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ички рейсларни субсидиялаш муддатини узайтириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Бу чипталарни янада арзонроқ қилади. Ушбу ҳужжат доирасида бир қатор янги ички йўналишлар очиш ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+