Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Афғонистонга юк ташиш учун қўшимча тўловлар жорий этади
Иқтисод

Ўзбекистон Афғонистонга юк ташиш учун қўшимча тўловлар жорий этади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ўзбекистон темир йўллари" жамияти 2026 йилнинг 7 ноябридан эътиборан Афғонистонга темирйўл орқали юк ташиш тартибига ўзгартириш киритади. Соҳа мутасаддилари ушбу қарорни тушумлар камайишининг олдини олиш мақсадида қабул қилингани билан изоҳлади. 

Янги тартибга мувофиқ, тўловлар миқдори тариф тоифасига қараб ҳар бир вагон учун 800 минг сўмдан 1,3 миллион сўмгача (67 доллардан 109 долларгача) қилиб белгиланган. 

Шу билан бирга, ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган тўрт турдаги товар — буғдой, ёғ, нефть маҳсулотлари ҳамда газ ушбу қўшимча тўловлардан озод этилган. 

Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирликлари вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.

Унда Афғонистондан гўшт ва картошка маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилиш, пахтачилик, боғдорчилик ва уруғчилик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. 

Олдинроқ Қозоғистон, Ўзбекистон ҳамда Билашган Араб Амирликлари "Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" (CASA) янги темир йўл йўналиши лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...