Загрузка
Загрузка
Баъзи йўл ҳаракати қоидабузарлигига оид жарималар бекор қилинди
Жамият

Баъзи йўл ҳаракати қоидабузарлигига оид жарималар бекор қилинди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 1 ноябрдан эътиборан чорраҳалар ва қайрилиб олиш жойлари яқинида 1.1 (бир яхлит) ҳамда 1.3 (иккита яхлит) йўл ётиқ чизиқларини босганлик учун Йўл-патруль хизмати (ЖПХ) инспекторлари томонидан жарима баённомалари тузиш тартиби бекор қилинади. Бу бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тегишли тушунтириш берди. 

Вазирлар Маҳкамасининг йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган 596-сонли қарорига мувофиқ, белгиланган муайян масофалар доирасида мазкур чизиқларни босиб ҳаракатланиш эндиликда қоидабузарлик ҳисобланмайди. 

Хусусан, янги қоидалар қуйидаги ҳудудларга татбиқ этилади: 

  • Чорраҳагача бўлган 50 метрлик масофада;

  • Қайрилиб олиш жойигача бўлган 20 метрлик масофада. 

Илгари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан ушбу йўл чизиқларини босганлик ҳолатини автоматик фоторадар ва камералар орқали қайд этиш бекор қилинган. 

Бироқ ЙПХ ходимлари томонидан жарима қўллаш амалиёти сақланиб қолаётганди. 

1 ноябрдан бошлаб инспекторлар томонидан ҳам ушбу ҳолат бўйича баённома тузиш тартиби тўлиқ тўхтатилади. 

Аввалроқ тадбиркорлар ўрнатган радарлар ҳам камар тақмаган ҳайдовчиларга жарима ёзилиши ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...