Загрузка
Загрузка
Писком дарёсида чўкиб кетган 30 ёшли фуқаронинг жасади 15 кунлик қидирувдан сўнг топилди
Ҳодисалар

Писком дарёсида чўкиб кетган 30 ёшли фуқаронинг жасади 15 кунлик қидирувдан сўнг топилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг 10 сентябрь куни соат 09:50 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Писком дарёсида чўкиб кетган Қибрай туманида яшовчи 30 ёшли фуқаронинг жасади қутқарувчилар томонидан топилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, 26 август куни бир гуруҳ фуқаролар Писком дарёсига сузиш тахтаси (SUP-доска) сайр қилиш учун келишган. Сайр давомида бошқарувни йўқотган фуқаро қояли қирғоққа урилиб, сувга тушиб кетган. У қутқарув нимчасини киймагани сабабли кучли оқим уни сув остига тортиб кетган ва ўша кундан бери ФВВ кучлари томонидан узлуксиз қидирув-қутқарув амалиётлари олиб борилаётган эди.

Ҳодиса муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, фақат махсус ажратилган жойларда чўмилишга ҳамда кичик ҳажмли кема ва доскалардан фойдаланишда албатта қутқарув нимчаларини кийишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг 9 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган бир оиланинг уч нафар аъзосидан бирининг жасади сувдан олиб чиқилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...