Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 520 миллион долларлик янги савдо келишувлари имзоланди
Иқтисод

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 520 миллион долларлик янги савдо келишувлари имзоланди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қобул шаҳрида ўтказилган бизнес-конференция доирасида Андижон вилояти ва Афғонистон тадбиркорлари ўртасида умумий қиймати 520 миллион доллар бўлган 38 та савдо келишуви имзоланди. Икки давлат хусусий секторлари вакиллари иштирок этган ушбу тадбир ўзаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва янги бозорларни ўзлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Сўнгги вақтларда икки мамлакат иқтисодий институтлари ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашган. Рақамларга кўра, фақат охирги икки ой ичида умумий қиймати 1,4 миллиард доллардан ортиқ бўлган 100 дан зиёд келишувга эришилган. Бу ҳужжатлар қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, транспорт-логистика, қурилиш, нефть маҳсулотлари ва энергетика каби кенг қамровли соҳаларни ўз ичига олади.

Хусусан, кеча ҳам Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида Андижон вилояти тадбиркорларининг салоҳиятини намойиш этувчи маҳсулотлар кўргазмаси ва доимий фаолият юритувчи савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтганди.

Конференцияда Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий мамлакат Ўзбекистон маҳсулотлари учун катта ва истиқболли бозор эканини алоҳида қайд этган. Ўз навбатида, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳудуд тадбиркорлари афғон ҳамкорлари билан нафақат савдо қилиш, балки қўшма ишлаб чиқариш қувватларини яратишга ҳам тайёр эканини билдирган. Хусусан, келажакда цемент, электр кабеллари, фармацевтика воситалари ва пойабзал ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...