Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 425 та ташкилот жамоатчилик учун аҳамиятли ташкилотлар реестрига киритилди
Иқтисод

Ўзбекистонда 425 та ташкилот жамоатчилик учун аҳамиятли ташкилотлар реестрига киритилди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда илк бор жамоатчилик учун аҳамиятли деб эътироф этилган ташкилотлар реестри эълон қилинди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан шакллантирилган реестрга жами 425 та ташкилот киритилган.

Мазкур тоифага акциялари оммавий муомалада бўлган компаниялар, банклар, микромолия ва тўлов ташкилотлари, инвестиция фондлари, давлат улуши юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик хусусий компаниялар киритилган. Шунингдек, икки йил кетма-кет активлари ва йиллик соф даромади 1 миллион базавий ҳисоблаш миқдоридан (412 миллиард сўм) ортиқ бўлган, камида 500 нафар ходим ишлайдиган ташкилотлар ҳам ушбу реестрдан жой олган.

Реестрга мамлакатдаги қатор йирик хусусий компаниялар ҳам киритилган. Улар орасида Korzinka, Uzum, Click, Payme, Paynet, Artel, Akfa, Alutex, Hydrolife, шунингдек, Coca-Cola ва Pepsi ишлаб чиқарувчилари, ADM Jizzakh ҳамда Самарқанд автомобиль заводи, Meros Pharm, Grand Pharm, Nika Farm, My Freighter, Sanoat Energetika Guruhi, UNG Petro, Discover Invest Global, Koc Construction, To‘palang HPD Holding, Agromir, Indorama, Global Textile, Fergana Global, Biryuza Group, шунингдек, Tashkent Trade Center ва Darvoza Savdo каби компаниялар мавжуд.

Янги тартибга кўра, ушбу реестрга киритилган ташкилотлар 2027 йил 1 январдан бошлаб бухгалтерия ҳисобини Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (IFRS) асосида юритиши шарт. 2028 йил якунлари бўйича эса улар IFRS асосида тайёрланган молиявий ҳисоботини мустақил аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши лозим бўлади.

Реестр таркибига 96 та оммавий компания, 226 та банк, микромолия ва тўлов ташкилоти, 14 та инвестиция фонди ва биржа, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган 44 та корхона ҳамда активлари ва даромади 412 миллиард сўмдан юқори, камида 500 нафар ходимга эга 132 та ташкилот киритилган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўра, мазкур реестрнинг шакллантирилиши молиявий ҳисоботларнинг шаффофлигини ошириш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини кучайтиришга хизмат қилади.

Олдинроқ Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга эга ташкилотлар, фуқаролар ва корхоналарнинг айрим тоифалари учун янги солиқ имтиёзлари тасдиқланганди. Тегишли фармон президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...