Загрузка
Загрузка
ЖЧ–2026: Белгия, Миср, Испания ва Кабо-Верде плей-оффга йўл олди, Франция учинчи ғалабасини қайд этди
Спорт

ЖЧ–2026: Белгия, Миср, Испания ва Кабо-Верде плей-оффга йўл олди, Франция учинчи ғалабасини қайд этди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг навбатдаги учинчи тур учрашувлари якунланди. Гуруҳда бир қатор мамлакатлар плей-офф масаласини узил-кесил ҳал қилди.

G гуруҳида Белгия Янги Зеландияни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, 7 очко билан биринчи ўринни эгаллади ва плей-оффга чиқди. Миср эса Эрон билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, 5 очко тўплади ҳамда ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионати плей-оффига йўлланма олди. Эрон эса энг яхши учинчи ўрин соҳиблари қаторида кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолди.

H гуруҳида Испания Уругвайни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 7 очко билан гуруҳ ғолиби бўлди. Кабо-Верде Саудия Арабистони билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва 3 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, тарихида илк бор плей-оффга чиқди. Энди Африка вакили 1/16 финалда амалдаги жаҳон чемпиони Аргентинага қарши майдонга тушади. Уругвай эса мусобақани тарк этди.

I гуруҳида Франция Норвегияни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, барча учрашувда ғалаба қозонди. Усмон Дембеле биринчи бўлимнинг ўзида хет-трик қайд этиб, жаҳон чемпионатларида сўнгги 32 йилда биринчи бўлимда бундай натижага эришган илк футболчига айланди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Сенегал Ироқни 5:0 ҳисобида таслим этди ва энг яхши учинчи ўрин соҳиблари қаторида плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолди.

1/16 финалда Франция Швецияга қарши, Норвегия эса Кот-д'Ивуар билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Жазоир ҳам Иорданияни мағлуб этиб, плей-офф учун имкоятини сақлаб қолганди.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...