Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ўртача ойлик иш ҳақи бўйича дунёда 117-ўринни эгаллади
Жамият

Ўзбекистон ўртача ойлик иш ҳақи бўйича дунёда 117-ўринни эгаллади

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Халқаро CEOWORLD нашри эълон қилган янги рейтингга кўра, Ўзбекистон ўртача ойлик соф иш ҳақи миқдори бўйича дунёнинг 197 давлати орасида 117-ўринни эгаллади.

Тадқиқотда мажбурий солиқлар ушлаб қолингандан кейин ходим қўлига тегадиган ўртача ойлик даромад ҳисобга олинган. Унга кўра, Ўзбекистонда ўртача соф ойлик иш ҳақи 458 долларни ташкил этади.

Рейтингда биринчи ўринни Швейцария эгаллади. Бу мамлакатда ўртача соф ойлик иш ҳақи 8 218 долларни ташкил этган. Кейинги ўринларда Люксембург (6 740 доллар) ва АҚШ (6 562 доллар) жойлашган.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич Россияга тўғри келди. У ерда ўртача соф ойлик 2 266 доллар бўлиб, мамлакат жаҳон рейтингида 32-ўринни эгаллаган. Қозоғистонда бу кўрсаткич 780 доллар, Қирғизистонда 335 доллар, Тожикистонда эса 276 долларни ташкил этган.

Муаллифлар фикрича, рейтинг Марказий Осиё мамлакатларида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва аҳоли даромадларидаги ўзгаришларни акс эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон KidsRights Index 2026 халқаро индексида 194 давлат орасида 96-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан икки поғона пастлаганди. Мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасида юқори баҳоланди, энг паст кўрсаткичлар эса бола ҳуқуқларини амалга ошириш учун қулай муҳит яратишда қайд этилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...