Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда коммунал хизматлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашишда давом этмоқда
Иқтисод

Ўзбекистонда коммунал хизматлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашишда давом этмоқда

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2026 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ўтган август ойига нисбатан 0,7 фоизга ошган. Йил бошидан буён (январь-сентябрь) инфляция даражаси 4,2 фоизни, йиллик нисбатда эса (2025 йилнинг сентябрига нисбатан) 6,4 фоизни ташкил этган.

Сентябрь ойида нархларнинг кўтарилишига энг катта таъсирни таълим ва озиқ-овқат соҳалари кўрсатган. Янги ўқув йили бошланиши ва базивий ҳисоблаш миқдорининг ошиши фонида таълим хизматлари бир ойда ўртача 4,2 фоизга қимматлашган (боғчалар 6,8 фоизга, олийгоҳларда ўқиш 6,3 фоизга, хусусий мактаблар 6,0 фоизга ошган). Озиқ-овқат маҳсулотлари бўлимида эса ойлик ўсиш 1,0 фоизни ташкил этган.

Ой давомида тухум (5,3 фоиз), помидор (14,2 фоиз), бодринг (13,5 фоиз), сабзи (12,4 фоиз), гуруч (1,0 фоиз) ва гўшт маҳсулотлари (1,1 фоиз дан 1,7 фоиз гача) қимматлашгани. Аксинча, мавсумий омил сабабли цитрус мевалар ( 12,0 фоиз), узум (5,7 фоиз), олма (2,4 фоиз) ва шакар (0,9 фоиз) арзонлашган.

Бензин нархлари ой давомида ўртача 1,2 фоизга (AI-95 маркаси 4,2 фоизга), пропан эса 4,2 фоизга ошган. Метан нархи ўзгаришсиз қолган. Шу билан бирга, миллий валютанинг мустаҳкамланиши ортидан узоқ масофага қатновчи поездлар (-1,6 фоиз) ва авиабилетлар (-0,9 фоиз) нархида пасайиш кузатилган.

Ҳудудий тарифлар қайта кўриб чиқилиши ортидан совуқ сув ва канализация хизматлари республика бўйича ўртача 2,1 фоизга қимматлашган.

Умумий ҳисобда, 2026 йилнинг 9 ойи давомида нархлар ўсишига энг катта ҳисса қўшган соҳалар коммунал хизматлар, озиқ-овқат ва транспорт бўлиб, улар умумий инфляциянинг 67,9 фоизини (2,83 фоиз банд) ташкил этган.

Олдинроқ ​Навоий вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари, шунингдек, техник ва суғориш суви учун янги тарифлар белгиланганди. Тегишли қарор Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши томонидан 30 сентябрь куни қабул қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...