Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда мобил алоқа орқали интернетдан фойдаланувчи абонентлар сони 2026 йил 1 январ ҳолатига 33,3 миллион нафарни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 25,5 миллион нафарга ёки 4,3 баробарга кўпайган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2015 йилда мамлакатда мобил интернет абонентлари сони 7,8 миллион нафар бўлган. Кейинги йилларда кўрсаткич изчил ошиб борган.
Хусусан, 2016 йилда 9 миллион, 2017 йилда 10,3 миллион, 2018 йилда 12,7 миллион абонент қайд этилган. 2019 йилда уларнинг сони 15,7 миллионга, 2020 йилда 17,9 миллионга етган.
2021 йилда мобил интернет абонентлари 21 миллион нафарни ташкил қилган бўлса, 2022 йилда 24 миллион, 2023 йилда 27,1 миллион нафарга етган.
2024 йилда кўрсаткич 29,2 миллион нафарни ташкил этган. 2025 йил якунига келиб эса мобил интернет абонентлари сони яна 4,1 миллион нафарга ошиб, 33,3 миллион нафарга етган.
Шу тариқа, 2015–2025 йиллар оралиғида мобил интернет абонентлари сони қарийб ҳар йили ўсиб борган. Энг катта йиллик мутлақ ўсиш 2024–2025 йилларда кузатилган.
Аввалроқ Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда янги таҳрирдаги Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказганди. Ҳужжатда абонентлар ҳуқуқларини тубдан кенгайтирадиган ва алоқа операторларига ўз фаолиятида янада шаффоф бўлиш мажбуриятини юклайдиган бир қатор муҳим ўзгартиришлар киритилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас