Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади
Жамият

Ўзбекистонда ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳудуди бўйича ушбу ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво кузатилиши, кундузги ҳаво ҳарорати 37-40 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, 12-13 август кунлари айрим ҳудудларда ҳарорат 41-42 даражагача кўтарилади.

Ўзгидромет матбуот хизмати хабарига кўра, ҳафта давомида ҳаво бироз булутли бўлиб, асосий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ Тошкент вилоятида ҳамда республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, шимолда, чўл ҳудудларида ва 14 август куни республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги сониясига 13-18 метргача кучайиб, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Бундан ташқари, пойтахт Тошкентда 11-14 август кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади. Кечалари ҳарорат 23-26 даража, кундуз кунлари 37-40 даража, 12-13 августда эса 41 даражагача исиши кутилмоқда.
Олдинроқ 4 август куни айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши ҳақда хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...