Загрузка
Загрузка
Самарқандда электр тармоғига  миллионлаб сўм  зарар етказилган ноқонуний ҳолатлар фош этилди
Ҳодисалар

Самарқандда электр тармоғига миллионлаб сўм зарар етказилган ноқонуний ҳолатлар фош этилди

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилояти Булунғур туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, таъминот тизимига йирик миқдорда зарар етказилган. Назорат тадбирлари давомида тадбиркорлик субъекти ва фермер хўжалиги тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб олгани фош этилди.

Расмий хабарга кўра, якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқарога қарашли бинода ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қиймати 477 миллион сўмни ташкил этган. Шунингдек, тумандаги фермер хўжалигига қарашли сув насосларида ҳам шу каби қоидабузарлик содир этилиб, таъминот корхонасига 118 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Олдинроқ "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" доирасида ўтказилган рейдларда дарахтларни ноқонуний кесиш бўйича 62 та ҳамда чиқинди қоидаларини бузиш бўйича 285 та ҳолат аниқланиб, айбдорларга маъмурий жарималар қўлланилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...