Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми ярим йилда қарийб 170 триллион сўмга етди
Иқтисод

Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми ярим йилда қарийб 170 триллион сўмга етди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июнь ойларида савдо хизматлари ҳажми қарийб 170 триллион сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,9 фоизга ошди. Ушбу кўрсаткич бўйича ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри мутлақ етакчилик қилмоқда — пойтахт ҳиссасига 71,8 триллион сўм тўғри келди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кейинги юқори ўринларни Тошкент вилояти (14,8 триллион сўм), Фарғона вилояти (12,1 триллион сўм) ҳамда Самарқанд вилояти (11,3 триллион сўм) эгаллаган. Наманган ва Андижон вилоятларида бу кўрсаткич тенг равишда 9,1 триллион сўмдан қайд этилган бўлса, Бухоро вилоятида 7,4 триллион сўм, Қашқадарёда 7 триллион сўм ва Сурхондарёда 6,5 триллион сўмни ташкил этган.

Шунингдек, Хоразм вилоятида савдо хизматлари ҳажми 5,2 триллион сўмга, Қорақалпоғистон Республикасида 4,8 триллион сўмга, Жиззах ва Навоий вилоятларида 4 триллион сўмдан ҳамда Сирдарё вилоятида 2,6 триллион сўмга етган.
 
Олдинроқ Ўзбекистоннинг умумий олтин-валюта захиралари июль ойида 589,75 миллион долларга кўпайиб, 1 август ҳолатига 64,34 миллиард долларга етганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...