Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда  спортни қўшимча молиялаштириш учун “Спортлото” қайта жорий қилинади
Иқтисод

Ўзбекистонда спортни қўшимча молиялаштириш учун “Спортлото” қайта жорий қилинади

700
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА. Ўзбекистонда “Спортлото” лотереяси яна ўтказилади. Ушбу ва бошқа спорт лотереяларидан тушган маблағларнинг бир қисми маҳаллий спорт турларини қўшимча молиялаштиришга йўналтирилади. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Президентнинг "Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида спорт лотереяларини ташкил этиш орқали спортни молиялаштиришнинг янги манбаларини яратиш белгиланган. Бунда спорт лотереяларининг ташкилотчилари томонидан олинган даромаднинг 10 фоизигача бўлган қисми "Спорт" бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

"Спортлото"ни Ўзбекистонга қайтариш Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига топширилган. Лотерея 15-ноябргача ўз ишини бошлаши керак.

Лотерея республикада ўн йилдан буён ўтказилмаяпти. Совет даврида фаолият кўрсатган "Спортлото" ҳудудий корхонаси 1992 йилда Ўзбекистон Давлат спорт қўмитасига берилган эди. 1995 йилда у 1997 йилдан 2010 йилгача фаолият юритган Sportloto LTD Ўзбекистон-Америка компаниясига айлантирилган. Шундан сўнг, “Спортлото” ўз фаолиятини тўхтатиб қўйган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...