Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Тошкент металлургия заводи ишга туширилди
Иқтисод

Ўзбекистонда Тошкент металлургия заводи ишга туширилди

975
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.4 декабрь куни Ўзбекистонда Тошкент металлургия заводи (ТМЗ) ишга туширилди. Корхона матбуот-хизмати маълум қилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 326,7 миллион еврони ташкил қилиб, шундан 226 миллион евро қисмини чет эл инвестициялари ташкил қилади.

Лойиҳани амалга ошириш "SFI Management Group" хорижий компанияси томонидан бошқарилиб, мазкур компания қурилишнинг барча босқичларини, шу жумладан бош лойиҳани ишлаб чиқиш, барча манфаатдор томонлар билан музокаралар олиб бориш, инвестициялар ва кредитлар, чет эл мутахассисларини жалб қилиш ишларини тўлиқ назорат қилиб борди. 

"Заводни лойиҳалаш ва қуриш Россиянинг "МетПром" компанияси томонидан амалга оширилди. У Россиянинг металлургия соҳасидаги энг етакчи лойиҳалаш ва қурилиш корхоналаридан бири ҳисобланади. Металлургия ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон бозорининг учта етакчиларидан бири – Италиянинг "Danieli" ишлаб чиқарувчиси асосий асбоб-ускуналарни етказиб бермоқда. Шу билан бирга, завод учун Ўзбекистон шароитига имкон қадар мослашган энг мақбул технологик ечимлар танлангани муҳим аҳамиятга эга", - деди ТМЗ бош муҳандиси Валерий Осин. 

Унинг айтишича, заводда автомобиль ва маиший техника корпуси қисмлари, профнастил ва қурилиш саноати учун бошқа маҳсулот турлари ишлаб чиқарилади. Тўлиқ иш қувватига ўтиши биланоқ, корхонада бир йилда 500 минг тонна совуқ ҳолда прокатланган металл ишлаб чиқарилади. 


Маҳсулотнинг бир қисмини МДҲ мамлакатлари, Туркия, Эрон, Афғонистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиш режалаштирилган. Шу билан бирга, лойиҳа зарурий талаб пайдо бўлганда, ишлаб маҳсулот чиқариш ҳажмини йилига 750 минг тонна оширишга мўлжалланган. 

Осиннинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистон бозорига пўлатли прокатнинг асосий етказиб берувчилари Россия ва Хитойдир. Янги корхона маҳсулотлари айнан улар билан рақобатлашиши керак бўлади. Бу борада ҳам завод бир қатор афзалликларга эга. Энг замонавий Европа ускуналари билан таъминланадиган кафолатли, сифат ва малакали кадрлар шулар жумласидандир. 

Ходимларнинг аксарияти завод ишга туширилгунга қадар Россиянинг етакчи металлургия корхоналарида амалиёт ўтаган. Бундан ташқари, ТМЗда ишлаш учун Европа, Россия ва Қозоғистондан юқори малакали мутахассислар ҳам таклиф этилган. Буларнинг барчаси биргаликда юқори сифатли маҳсулотларни рақобатбардош нархларда ишлаб чиқариш имконини беради.

"Лойиҳани нолдан яратиш атроф-муҳит хавфсизлиги учун энг юқори халқаро стандартларни белгилаш имконини берди. Энг асосийси, бу ерда анъанавий печлар ишлатилмайди, натижада чанг ва газ чиқиши кўп бўлмайди. Барча ишлаб чиқариш жараёнлари ёпиқ циклда амалга оширилади", - деди ТМЗ сифат бўйича директор ўринбосари Бекали Тўрабеков.

Унинг қўшимча қилиб айтишича, заводда деярли ҳеч қандай чиқинди ҳосил бўлмайди. Масалан, ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган сув махсус филтрлар билан тозаланади ва атроф-муҳитга чиқариб юборилмасдан, жараёнга қайтарилади. Атмосфера чиқиндилари ҳам тозаланади ва энг кам даражага етказилади.

Тўрабековнинг таъкидлашича, яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, ТМЗ "Ўзметкомбинат"да қуюв-прокат мажмуасининг қурилиши билан бирга, яратилаётган металлургия кластерининг асосий таркибий қисмларидан бирига айланади.

"Яратилаётган иш ўринларини ҳам унутмаслик керак. Тўлиқ қувватга эришгач, корхонада 700 дан ортиқ иш ўринлари яратилади ва уларнинг аксариятини маҳаллий мутахассислар эгаллайди. Бундан ҳам кўпроғини айтаман, янги завод ва шаклланаётган металлургия кластери бу соҳада кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ривожлантириш учун рағбат бўлади. Компания талабалар амалиётини ташкил этиш ва илмий муассасаларнинг қизиқарли маҳаллий ишланмаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш мақсадида ушбу соҳадаги етакчи олий таълим муассасалари билан шартномалар имзолаган", - деди мутахассис.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...