Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларининг ишлаб чиқарилишини ташкил этиш бўйича тафсилотлар маълум  қилинди
Иқтисод

Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларининг ишлаб чиқарилишини ташкил этиш бўйича тафсилотлар маълум қилинди

1036

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларининг ишлаб чиқарилишини ташкил этиш бўйича тафсилотлар эълон қилинган.  

Ўзбекистон Президенти томонидан "Ўзбекистонда Volkswagen енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Ўзбекистонда немис автомобилларини ишлаб чиқариш икки босқичда олиб борилади. Биринчи босқичда - 2020/2021 йилларда тайёр автомобиллар импорт қилинади, Тошкент, Фарғона ва Жиззахда дилерлик ва хизмат кўрсатиш тармоғи яратилади. Жиззах автомобиль заводи ходимлари йиғиш ва сифат назорати бўйича зарур тайёргарликни ўтайдилар.

Кейинчалик йирик блокли йиғишни ташкил этиш режалаштирилган. Мазкур жараён давомида Германия концерни мутахассислари асл маҳсулотга мувофиқлиги бўйича сифатли аудит ўтказишади.

2021 йил 1-ноябргача лойиҳанинг иккинчи босқичига ўтиш тўғрисида махсус инвестиция шартномаси тузилади. Унда ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини (CKD) ташкил этиш, корхонада мавжуд активларининг камида 30 фоизи миқдорида инвестиция киритиш ва ташқи савдо бозорлар бўйича эксклюзив ҳуқуқларни белгилаш параметрлари акс эттирилади.

"Иккинчи босқич пайвандлаш, бўяш ва йиғиш жараёнлари, мамлакатнинг барча минтақаларида дилерлар тармоғини кенгайтиришни ўз ичига олган тўлиқ ишлаб чиқариш циклини яратишни ўз ичига олади. Завод томонидан сотиладиган Volkswage автомобилларига икки йилдан уч йилгача кафолат таклиф этилиб, бунда умумий босиб ўтилган масофа ҳисобга олинмайди” - деди "Ўзбекистон-24" телеканалига берган интервьюсида Жиззах автомобиль заводи бош директори Ойбек Аюбов.

Шундай қилиб, лойиҳа “Пежо” савдо белгиси остида транспорт воситаларини ишлаб чиқариш учун илгари тасдиқланган 133 миллион евродан ортиқ ҳажмда молиялаштиришни назарда тутмоқда. Бироқ, техник-иқтисодий асослаш харажатларини тўғрилаш ҳисобга олинади. Бу борада сотиб олинган ускуналарга қўйиладиган талаблар Volkswagen брендига мослаштирилади. Қолаверса, технологик ускуналарни жойлаштириш бўйича ҳам ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Бозорнинг потенциал ҳажми ҳақида гап кетадиган бўлса, ўтган йили мамлакатга 132 миллион долларлик 18 мингта енгил тижорат транспорти олиб кирилган.

Эслатиб ўтиш жоизки, шу йилнинг март ойида "Ўзавтосаноат" ва "Фольксваген Груп Рус" концерни ўртасида Жиззах автомобил заводи негизида енгил тижорат автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...