Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Учтепа тумани ҳокимлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, 4 июнь кунидан бошлаб “Ўрикзор” савдо мажмуаси ўз фаолиятини қайта бошлаган.
"Кеча, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида карантин тадбирларини босқичма-босқич юмшатиш зарурлиги таъкидланди. Хусусан, буюм бозорлари, кафелар, ресторанлар ва бошқалар фаолияти қайта тикланди. Сўнгги бир неча кун давомида Учтепа туманидаги сектор раҳбарлари томонидан "Ўрикзор", савдо мажмуаси ҳудудида хавфсизлик чораларининг кўрилиши назорат қилинди”, -дея қайд этмоқда туман ҳокимлиги.
Бугун 4-май куни, яъни 14 кун ўтгач "Ўрикзор" савдо мажмуаси (Stroygorod савдо мажмуасидан ташқари) ўз фаолиятини қайта бошлади.
"Ҳозирда бу ерда 3 та дезинфекциялаш туннели, ижтимоий масофа учун белгилар, тепловизорлар, юк ортилган автомашиналар учун махсус тўсиқ, сотувчи ва харидор ўртасида чегаралар ўрнатилган, бутун ҳудудда эслатмалар мавжуд", - дея таъкидлади ҳокимлик.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ савдо марказида коронавирусли иккита сотувчи аниқланган эди.
Изоҳлар мавжуд емас