Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. "Ўзбекнефтегаз" бензин импортига акциз солиғини тўрт баравар ошириш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашни таклиф қилган. Шу билан бирга, компания импорт қилинадиган хом-ашё учун акциз солиғини бекор қилишни сўрамоқда. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Энергетика вазирлигига юборилган ҳамда ушбу таклифларни акс этган ҳужжат ижтимоий тармоқларда чоп қилинди. Кейинчалик компания унинг ҳақиқийлигини тасдиқлади.
15 майдан бошлаб Қозоғистондан импорт қилинаётган АИ-92 бензин нархи UNG ёқилғи қуйиш шохобчаларида 5000 сўмни ташкил қилади. Худди шу русумдаги маҳаллий маҳсулот нархи эса 5600 сўмга тенг.
Ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" импорт қилинадиган хом-ашё учун ишлаб чиқарувчилар харажатларини пасайтиришни тавсия қилмоқда. Бунинг учун чет элдан олиб келинадиган нефть ва нефть маҳсулотларига жорий қилинган 5 фоизли солиқни бекор қилиш таклиф қилинган.
Шу билан бирга, тайёр маҳсулотга белгиланган акциз солиғини 4 бараварга, яъни - 5 фоиздан 20 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда. Компания томонидан акциз солиғини ошириш сўралаётган нефть маҳсулотлари рўйхатидан нафақат АИ-80, АИ-91, АИ-92 бензини, балки Джет А-1 газ турбинали двигателлар ва Ц-1 реактив двигателлари учун реактив ёқилғиси ҳам ўрин олган.
Изоҳлар мавжуд емас