Загрузка
Загрузка
“Ўзгидромет” огоҳлантиради: Ўзбекистонда  кескин совуқ ва кучли ёмғир кутилмоқда
Жамият

“Ўзгидромет” огоҳлантиради: Ўзбекистонда кескин совуқ ва кучли ёмғир кутилмоқда

1826
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзгидромет” томонидан Ўзбекистонда об-ҳаво совуши ва кучли ёмғир кутилаётганлиги тўғрисида огоҳнома эълон қилинди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда. 

“3-5 ноябрь кунлари Урал (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали кириб келади”, - деб маълум қилишди синоптиклар.

3 ноябрь куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятлари бўйлаб кучли ёмғир кутилмоқда. 4 ноябрда республика бўйича ёмғир ёғади, айрим жойларда кучаяди. Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги секундига 18-23 метрни, шиддати секундига 25 -28 метргагача етади.

4-5 ноябрь кунлари република бўйича ҳаво ҳарорати тунгги пайтда 0-5 градусни, айрим жойларда 1-2 градусни, кундузи 8-13 градусни ташкил қилади. Шимолда эса кечкурун +2 градусдан -3 градусгача, кундузи 3-8 градус ҳаво ҳарорати кутилмоқда.

photo_2019-11-01_10-10-31.jpg


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...