Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори лойиҳасига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, 15 мартдан бошлаб Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари нархи ошади.
Мазкур ҳужжатга кўра, мамлакатда ҳам улгуржи, ҳам чакана нархлар оширилади. Сўнгги маротаба алкоголь маҳсулотлари нархи ўтган йил 1 октябрь куни кўтарилган эди.
Таклиф этилаётган нархлар
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх |
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида
|
11 200 (ҳозирда - 9 400 сўм) |
13 200 (ҳозирда - 11 200 сўм) |
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида
|
41 200 (ҳозирда - 33 000 сўм) |
49 400 (ҳозирда - 39 000 сўм) |
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида
|
28 600 (ҳозирда - 24 000 сўм) |
34 400 (ҳозирда - 28 500 сўм) |
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас